Қорақалпоғистон сафари: Навбатдаги манзил – Хўжайли туманидаги меҳрибонлик уйи

Narzulla Saydullayev
1 июн 2018
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация спорт фестивалида иштирок этиш учун Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун МОҚ раҳбари 48-сонли мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этганлиги ҳақида ҳам хабар қилгандик.

Ушбу тадбирдан сўнг Умид Аҳмаджонов Хўжайли туманида жойлашган меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. У ерда ҳам болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган спорт байрами ташкил қилинди. Тадбир давомида Ўзбекистон Олимпия терма жамоалари футболчилари иштирокида мастер-класс уюштирилди. Футболимиз юлдузлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан дўстона футбол учрашуви ўтказишди.

Шундан сўнг МОҚ раҳбари ва спортчиларимиз меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари тақдим этишди.

Ташриф давом этади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olympic.uz