Қўқондаги мусобақа давом этади. Ярим финалчилар маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
27 апр 2019
Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган “Қўқон – ўзбек футболининг ватани” деб номланган хотира турнири кундан-кунга қизиб бормоқда.

Мусобақада 26 апрель куни чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Жума кунги қулай об-ҳаво футбол мухлислари учун учрашувлардан янада кўпроқ завқ олишга имкон яратди.
Футболчилар ҳам мусобақадаги иштирокларини давом эттириш учун бор куч-ғайратларини ишга солишмоқда. Энг асосийси ўйинлар ҳалол курашлар остида давом этмоқда. Жамоалар бир-бирларига ўзаро ҳурмат сақлаган ҳолда ўйинларда иштирок этишмоқда.

Сизларни чорак финал ўйинларининг натижалари билан таништирамиз.

“Спартак” - “Фахрийлар-2” 3-2
“1980” - “Прогресс” 1-3
“Афғонбоғ” – “Фахрийлар-1” 2-6
“40 йиллик” – “Шаҳар” 2-4


Шундай қилиб мусобақада энг кучли тўрт жамоа номи маълум бўлди.

27 апрель куни бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинларида қуйидаги жамолар майдонга тушишади.


“Спартак” – “Фахрийлар-1” - Соат 17-00 да бошланади
“Прогресс” – “Шаҳар” - Соат 18-00да бошланади


Футбол ишқибозларини қизиқарли ва шиддатли бўлиши кутилаётган футбол учрашувларига таклиф қиламиз. Ҳа айтганча "Аҳмадхон" спорт мажмуасига келаётган футбол мухлисларининг сони кундан-кунга ортиб бораётганини алоҳида айтиб ўтишимиз лозим.

Қуйида эса чорак финал ўйинларидан тайёрланган фотогалареямизни эътиборингизга тақдим қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев тайёрлади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz