UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00АПЛ. 80 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган МЮ мағлубиятга учради  10 02:45"Эвертон" футболчиси жамоадошига шапалоқ туширгани учун четлатилди  8 00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  24 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  14 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  26 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1 22:23ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?  7 21:42Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...  44 21:18"Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор". Таркиблар эълон қилинди  38 21:02Икром Алибоев — Чемпионлик, қизил карточка ва Германиядан таклиф ҳақида  1 20:52Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар  33 20:35Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди  159 19:58Гвардиола Родрининг аҳволи ҳақида ахборот берди  0

Қўқондаги “марказий” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади Янгиликлар

Қўқондаги “марказий” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади

Янги мавсумга жиддий тайёргарликни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти Қўқондаги “марказий” стадионини янги мавсумга идеал тарзда тайёрлаш учун астойдил бел боғлаганлар.

Аввал хабар берганимиздек биринчи навбатда стадион ёритгичларини янгилаш учун хорижий компанияга 100 фоиз тўловлар амалга оширилган бўлиб, энди уларни Қўқонга етиб келиши ҳамда “марказий” стадион мачталарига ўрнатиш ишлари қолган. Кеча Чехия давлатидан ёритгичларнинг навбатдаги қисмлари Қўқонга етиб келди. Бу сафар ёритгичларнинг лампа, дроссел ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари келган. Энди биз навбатдаги партияни кутамиз ва бу борада ҳамкорлар билан алоқада бўлиб турибмиз. 

Стадионимиз чимини футбол ўйнаш учун идеал ҳолатга келтириш жамоа раҳбариятининг навбатдаги режаси бўлиб, бу борада ҳам амалий ишлар бошланиб кетди. “Марказий” стадионига ЎзПФЛ билан ҳамкорликда юртимиздаги кўплаб стадионларни, жумладан Қаршидаги  “марказий”, Бухородаги “Бухоро”, Тошкентдаги “Бунёдкор”, Фарғонадаги “Истиқлол”  каби стадионларнинг майдонларини ажойиб кўринишга келишига сабабчи бўлган мутахассис Учқунбек Қувонов бошчилигидаги майдон усталарининг вакили бўлган мутахассис Бегзоджон Ҳамдамов Қўқонга келган эди. Мутахассис “марказий” стадион чимини кўздан кечириб,  амалга ошириш лозим бўлган ишларни белгилаб берди. Майдон чимининг ҳолатини кўздан кечирган мутахассис чимнинг ҳолатига яхши баҳо берди. Бундан бу ёғига майдон чимини  режа асосида парваришлаш ва минерал ўғитлар билан агротехника ишларини амалга ошириш лозимлиги белгилаб олинди. Майдон чимини парваришлаш учун зарур бўлган техникаларни харид қилиш, чимга биокимёвий ўғитлар билан ишлов бериш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, мутахассислар томонида тегишли кўрсатмалар берилди. 

Айни кунларда “марказий” стадион чимини яхшилаш борасида ишлар бошланиб кетган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика