Қўқондаги “Марказий” стадионда катта қурилиш ишлари кетмоқда (Фоторепортаж)

Narzulla Saydullayev
26 янв 2018
Келаётган футбол мавсумига “Қўқон-1912” жамоаси ҳар томонлама жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

Қўқондаги “Марказий” стадионида футболчилар, меҳмонлар ва мухлислар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Стадиондаги футболчилар кийиниш хоналари, ҳакамлар ва назоратчилар хоналари, ВИП ложаси ва албатта мухлисларга мўлжалланган секторлар бутунлай янгича кўриниш олади. Стадион прожекторлари янги ва замонавийларига алмаштирилади. Овоз кучайтиргичлар яна қўшилади.

Қуйида “Марказий”  стадиондан бугун олинган фотосуратлар ҳамда таъмирлашдан сўнгги ҳолат тасвирланган суратлар билан танишинг.








Стадион макети






Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz