UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  2 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  2 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  19 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  17

"Қўқон-1912"нинг кечаги машғулотидан галерея Янгиликлар

"Қўқон-1912"нинг кечаги машғулотидан галерея

Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг 2 давра ўйинларига қизғин тарзда тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа аъзолар Дўрмон посёлкасидаги сўлим оромгоҳда яшаб, кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Мураббийлар штаби биринчи навбатда жисмоний тарёргарликка урғу беришмоқда. Машғулотларда  футболчиларга катта юклама берилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлишига қарамасдан барча жамоа аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишаётгани кўриниб турибди. Жамоа раҳбарияти футболчиларнинг яхши яшашлари, машғулотларда  ишлашлари ҳамда ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитларни мукаммал тарзда яратиб беришмоқда.  

Кечаги машғулотларда кичик жароҳати сабабли Санъат Шихов иштирок этмади. Шунингдек Александр Мерзляков алоҳида машғулотларда иштирок этяпти. Билолхон Тошмирзаев куннинг иккинчи ярмидаги машғлуотларда бош мураббийнинг рухсатига кўра қатнашмади. Қолган барча футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. 

Жамоа машғулотларига аввал хабар берганимиздек Шоҳназар Норбеков ҳамда Нигериялик легионер Лонгжи Сонг қўшилган. Шунингдек ўринбосарлар таркибидан ҳам бир нечта ёш футболчиларимиз асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Жамоани Мўмин Мелиевдан бошқа ҳеч ким расман тарк этмади. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика