"Қўқон-1912"га тегишли майдон янгиланмоқда
26 дек 2023 16:35
Янгиликлар
"Қўқон-1912"га тегишли майдон янгиланмоқда
Клубда келаси йил Суперлигага ҳар жиҳатдан тайёр бўлиб чиқишни мақсад қилган ҳолда режалар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси сўнгги йилларда Суперлига ҳамда Про лига жамоаларига стадионлар ёритиш тизими ва майдон чими борасида жуда катта талабларни қўйиб бормоқда. Бунинг натижасида республикамизда халқаро даражадаги ўйинларни ўтказиш талабларига жавоб берадиган стадионлар кўпайиб бормоқда. Албатта, яхши ва сифатли майдонда сифатли футбол бўлади.


Хабарингиз бор, ўтган мавсумда Қўқондаги "Марказий" стадиони ёриткичлари янгитдан замонавий лампалар билан жиҳозланиб, стадион электр тизими тубдан янгиланган эди.
Келгуси мавсумда жамоа раҳбарияти "Марказий" стадион ёритиш тизимини янада яхшилаш билан бирга, майдон чимини янгилашни ҳам мақсад қилган. "Марказий" майдони қайтадан янгилаб чиқилади. Дренаж тизими, суғориш тизими бутунлай янгиланиб, автомат суғориш тизимига ўтилади. Майдон чими ҳам янгитдан уруғ сепилиб, қишин-ёзин ям-яшил ҳолатда бўлиши таъминланади.


Бугунги кунда "Марказий"да демонтаж ишлари бошланиб кетган. Майдондаги ишлар билан республикамиздаги кўплаб стадионларни, жумладан, Фарғонадаги "Истиқлол", Андижондаги "Бобур Арена" каби стадионларни гўзал ҳолатга олиб келган мутахассислар шуғулланишади.
Шунингдек, "Марказий" стадионига яқин бўлган жойда машғулотлар учун алоҳида чимли, стандарт майдон ҳам қуриш режага киритилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар