"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништиради

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019
"Қўқон-1912" футбол клуби кеча Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлади.

Бугун жамоа аъзоларига бир кунлик дам берилган. 

Эртага, 27-март куни "Қўқон-1912" футбол клуби Қўқон шаҳрида ўз мухлислари билан учрашади. Учрашув Қўқондаги "Марказий" стадионида соат 11:30 да бошланади. 

Мухлислар ва жамоатчилик вакилларига жамоа таркибига янги қўшилган футболчилар таништирилади. 

"Андижон"га қарши бўлиб ўтадиган "водий дербиси"дан олдин мухлисларимиз ўзларининг севимли футболчилари билан учрашадилар. Учрашувда жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби , Қўқон шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этишади. 

Барча азиз мухлисларимиз ва ОАВ ходимларини "Марказий" стадионига таклиф қиламиз !


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia