

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосович фикрлари билан ўртоқлашди.
"Турон" бежиз Суперлигага чиқиб қолмаганини билардик. Уларда иштиёқ ва кайфият юқори даражада эди. Бу ўйин давомида ҳам сезилиб турди. Мураббийларимиз ҳам учрашувдан олдин бу борада айтиб ўтишганди. Шунчаки биз тажрибали жамоамиз. Суперлигада бир неча йилдан бери иштирок этиб келяпмиз. "Турон" билан ўйинда яратган вазиятларимиздан фойдаландик ва иккита гол урдик.
Мавсумга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Юқорида айтганимдек, жамоамиздаги тажриба ўз сўзини айтди. Навбатдаги баҳсларда ҳам майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қилсак, ғалабани ўзимизники қиламиз", - дейди Йосович.



