

"Қўқон-1912" жамоаси таркибида илк дақиқаларда тезкор гол муаллифига айланган Сардор Азимов ўзига ҳос рекорд қайд этди. Азимов 53-сонияда "Сўғдиёна" дарвозасига йўл топди ва шу билан бирга жорий мавсум Суперлиганинг энг тезкор голини урди. Аввалроқ мазкур натижа "Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевичга тегишли бўлиб турганди.
Сербиялик футболчи Суперлиганинг бешинчи турида сафарда "Қизилқум" дарвозасини 1 дақиқа, 42 сонияда ишғол қилганди.



