

Ушбу учрашув учун мўлжалланган чипталар сотувга чиқди. Чипталар “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда. Чипталар доимгидек 2 хил тоифада бўлиб, 5 000 ва 10 000 сўмдан сотилмоқда.
Мухлисларнинг бевосита ўйингоҳдан туриб қўллаб-қувватлаб туриши футболчиларимизга қўшимча куч-қувват ва шижоат бахш этиши шубҳасиз. “Сўғдиёна”га қарши ўйинда ҳам бизни астойдил қўллаб туришингизга ишончимиз комил.



