

Машғулотлар Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ҳимоячи Руслан Мелзиддинов машғулотларни бошлади. У ҳозирда шифокор назорати остида алоҳида шуғулланмоқда. Дарвозабон Музаффар Абдуллаев жароҳати боис машғулотларда иштирок этмаяпти. Қолган барча футболчилар навбатдаги ўйинга қизғин ҳозирлик кўрмоқдалар. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг.



























