"Қўқон-1912" жамоаси сафида бу мавсум уч нафар сербиялик футболчилар тўп сурадиган бўлишди.
Жамоа кўригида бўлиб турган футболчилар Милан Спремо ҳамда Марко Милич билан бир йиллик шартномалар имзоланди. Бу футболчилардан ташқари Қўқонда ўтган мавсумларда тўп сурган Дарко Гожкович ҳам борлиги мухлисларга яхши маълум.