"Қўқон-1912": Носир Отақўзиев сентябрь ойида тенгсиз!

Narzulla Saydullayev
4 окт 2015
Носир Отақўзиев мухлислар орасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, сентябрь ойининг энг яхши, футболчиси бўлди.

“Қўқон-1912” жамоасининг 31 ёшли ҳужумчиси сўровномада 39 фоиз овоз тўплашга эришди. Чиндан ҳам ўтган ойда Отақўзиев рақиблар дарвозасига иккита тўп киритиб, жамоамизга муҳим очколарни тақдим этди.

Сўровномада иккинчи ўрин Қувондиқ Рўзиевга насиб этди. Рўзиев 29 фоиз овоз олди.

Жамоамизнинг россиялик легионери Игорь Голбан эса учинчи ўринда қайд этилди. 25 ёшли ҳимоячи 14 фоиз овоз тўплади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz