"Қўқон-1912" "Навбаҳор-Фарм" футболчисини трансфер қилди

Mirjalol Normatov
30 июл 2023
"Қўқон-1912" матбуот хизмати жамоага янги футболчи келиб қўшилганини маълум қилди.

Жамоа сафига ёш ва маҳоратли ярим ҳимоячи Асадбек Зокиржонов келиб қўшилди. "Қўқон-1912" жамоаси Асадбекни "Навбаҳор фарм" дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди. 

Асадбек Зокиржонов "Навбаҳор фарм" сафида ўтган йили Биринчи лигада ғалаба қозонган. 

Асадбек Зокиржонов 

Туғилган йили: 13.02.2001.

Ампуласи: Ярим ҳимоячи 

Ўйнаган жамоалари: "Навбаҳор", "Навбаҳор фарм"


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia