“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувини Равшан Эрматов бошқаради

Narzulla Saydullayev
27 фев 2017
"Насаф" Олий лига 1-тур учрашувини сафарда Қўқоннинг “Қўқон-1912” қарши ўтказади.


Бугун ушбу жамоалар иштирокидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Унга кўра, мазкур учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда заҳира ҳаками сифатида А.Эргашев ишлайди. Ҳакамлар ишини Алишер Абдуллаев назорат қилади.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Александр Фролов ташриф буюради.

ЎзПФЛ 1-тур

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши)

Қўқон ш., “Марказий” стадиони. 04.03.2017

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Ахмад Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ўтган йилги чемпионатда "Насаф" иштирокидаги 5та учрашувни бошқарган, шулардан 4таси чемпионат баҳсларидир.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: voha.uz