“Қўқон-1912” – “Локомотив” превью
16 май 2017 08:37
Янгиликлар
“Қўқон-1912” – “Локомотив” превью
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
“Локомотив” ва “Қўқон-1912” клублари бундан олдин олий лигада тўрт марта тўқнаш келишган.
Учрашувларининг учтасида “Локомотив” ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 10:3 “Локо” фойдасига.
Ўтган йили Қўқонда ўтказилган биринчи давра учрашувида “Темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Айтганча, 2015 йили 16 октябрь куни Қўқондаги бўлиб ўтган ўйинда эса 2:2 ҳисоби қайд этилган.
Ҳакамлар
Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқариб борадиган бўлди.
Владислав Цейтлин 18 март куни Қўқонда ўтган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини ҳам бошқарганди. Ўйша ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида рақибдан устун келишган.
Олий лига
11-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Локомотив” (Тошкент)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов
Бошланиш вақтлари
Мазкур учрашув 17 май куни соат 17:30да бошланиш режалаштирилган. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 16:30да бошланади. Барча футбол мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар