

Тошкентнинг “Локомотив БФК” жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов жамоа кўригида ўзини кўрсатишни истаган ёш футболчиларга имконият берди. Эксприментал таркиб билан ҳаракат қилган "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона голни учрашувнинг иккинчи бўлимида Собир Ҳамидов пенальтидан рақиблар дарвозасига киритди.
Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Локомотив БФК” – 1:0
Гол: Собир Ҳамидов (пен).
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров (Ислом Абдуллаев 2-бўлимда), Акмал Холмуродов, Мухаммадазиз Нурматов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иқбол Маликжонов, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Мирзоҳидов, Муслим Қурбонов, Диан Талхатов.




