

Бироқ Яйпандаги стадион янги мавсумга тайёр бўлмаганлиги сабабли жамоамиз вақтинчалик уй учрашувларини Фарғонадаги муҳташам “Истиқлол” аренасида ўтказадиган бўлди. Бу борада жамоамиз раҳбарияти “Истиқлол” стадиони раҳбарияти билан шартнома имзолади.
Хабарингиз бор Қўқондаги “Марказий” стадион майдони тўлиқ реконструкция қилиниб, майдонга янги чим экиш ишлари олиб борилмоқда.
Жамоамиз раҳбарияти Қўқонлик мухлисларнинг Фарғонага бориб келишлари учун алоҳида автобуслар қўйишни режа қилишган.
Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг Про лигадаги илк уй учрашуви 19-март куни "Бухоро"га қарши бўлиб ўтади.



