

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистоннинг ТОП жамоаларида ҳаракат қилиб келган Баҳром Абдураҳимов қўқонликлар билан шартнома имзолади.
Баҳром Абдураҳимов фаолияти давомида Ўзбекистон Суперлига баҳсларида 235 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва шерикларига 9 та марта гол уриш имконини яратиб берган. У фаолияти давомида икки марта Ўзбекистон Суперкубогини ва уч марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.
Шунингдек, Баҳром Абдураҳимов Ўзбекистон миллий терма жамоасида битта учрашувда майдонга тушган.




