«Қўқон-1912» жамоаси Филип Райевац билан шартнома имзолади

Alisher
5 мар 2020
Ўзбекистондаги илк фаолиятини Қўқонда бошлаган сербиялик ҳужумчи Филип Райевац яна «Қўқон-1912» жамоасига қайтди.

«Шунқорлар» Райевац билан 1 йиллик битимга имзо чекишди. Райевац жамоада 69-рақамда майдонга тушади.

"Филип Райевацнинг жамоамиздаги фаолияти мувафақиятли бўлишига умид қиламиз. Ўз уйингга хуш келибсан Филип!" - дейилади қўқонликлар хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia