“Қўқон-1912” ҳаворанг, “Пахтакор” эса сариқ либосларда майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
12 авг 2018
“Марказий” ўйингоҳда Суперлиганинг 21-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бугунги учрашув комиссари Маъмур Саидқосимов ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда ўйиндаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бугун бўладиган учрашувда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида ҳам келишиб олинди.
Унга кўра, бугунги баҳсда  “Қўқон-1912” жамоаси ҳаворанг формаларда, меҳмонлар “Пахтакор” футболчилари эса сариқ рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Мезбонлар дарвозабони қизил қора рангли формада ҳаракат қилади. Меҳмонлар дарвозабони эса яшил рангли формаларда майдонга тушадиган бўлди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz