"Қўқон-1912" ҳам легионерлар билан муаммони ҳал қилди. ФИФАдан жавоб кутилмоқда

Narzulla Saydullayev
27 янв 2021
"Қўқон-1912" Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан муаммоларини ҳал қилди. Клуб раҳбарияти бунинг устида астойдил ишлади.

Аслини олганда "Қўқон-1912" ўша вақтда ҳам қарзларини ёпган. Фақатгина тушунмовчилик сабаб муаммога аралашиб қолган. Бу энди бошқа мавзу. Клубга шу муаммони яратиб берганлар албатта ўз жазосини топиши керак. Ишонамизки, "Қўқон-1912" охиригача боради.

Юқоридаги футболчилар билан ишлайдиган юрист ҳисоб-китобни тасдиқлади. ФИФА бир неча соат ичида ишни кун тартибидан олиб ташлайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia