

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ саралашидаги ўйинлари сабаб олий лигада кичик танаффус вужудга келди. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоамиз аъзоларига ҳам 2 сентябрга қадар таътил эълон қилинди.
Футболчиларимиз 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида тўпланишади ҳамда навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни бошлашади. Жамоамиз навбатдаги тур учрашувини Самарқандда маҳаллий “Динамо”га қарши ўтказади.




