

Олий лига тақвимидаги тиғизлик туфайли дам олмаган футболчилар , навбатдаги тур ўйинларидан олдин 3 кун дам оладиган бўлишди.
Жамоамиз навбатдаги 27-тур ўйинини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.
Мураббийлар штаби “Бухоро”га қарши тайёргарликни 29 октябрь кунидан бошланишини эълон қилишган. Шу куни жамоамиз Тошкент шаҳрида йиғилишади ҳамда навбатдаги ўйинга тайёргарликни пойтахтда олиб боришади.




