

Қўқон фахрийлари кеча Фарғонада “Нефтчи” фахрийларига қарши майдонга тушишди. Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди.. Бу натижа фахрий футболчиларга республика турнирида иштирок этишлари учун етарли бўлди. Энди қўқонлик фахрийлар 12 октябрда бошланадиган фахрий футболчилар ўртасидаги турнирнинг финал босқичида иштирок этишади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги мавсумда олтин медални қўлга киритган қўқонликлар ўтган йили кумуш медали билан кифояланишди.



