UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  5 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  6 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  2 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  1 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  11 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  5 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  15 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  3 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  14 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11

"Қўқон-1912": Эртадан “Бунёдкор”га қарши учрашувга тайёргарлик бошланади Янгиликлар

"Қўқон-1912": Эртадан “Бунёдкор”га қарши учрашувга тайёргарлик бошланади

Теглар :  Қўқон-1912
Футбол ўйини жуда қизиқ. Бугун ғалаба қозонсанг, эртага мағлубиятга учрашинг тайин.

Футбол оламида мағлубиятга учрамаган жамоанинг ўзи йўқ. Ҳатто машҳур клублар ҳам рақиб олдида бош эгишга мажбур бўлишади. Бу – футболнинг ёзилмаган қонуни.

Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси мағлубиятлар гирдобида қолиб кетди. Жамоамиз сўнгги тўртта учрашувда рақибларга имкониятни бой бериб қўйди. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ. Мавсумнинг асосий қисми ҳали олдинда. Ҳозирда мураббийлар штаби жамоамизни юзага келган қийин вазиятдан  олиб чиқиш учун бор кучларини ишга солишмоқда. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Тайёргарлик режаси ҳам шунга монанд равишда тузиб чиқилмоқда.

Бекободдаги ўйиндан кейин футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. Жамоамиз аъзолари 3 май кунига қадар дам олишади. Эртадан эса “Бунёдкор”га қарши кечадиган учрашувга тайёргарлик бошланади.

Навбатдаги баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика