UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди

Суперлига 5-тур доирасидаги "Қўқон-1912" — "Бухоро" ўйини бўлиб ўтди.



"Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:0

12.04.2025. Қўқон, "Марказий" стадион. 3214 томошабин.

Ҳакамлар: Aҳрол Рисқуллаев, Aндрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Aкмал Раҳимов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВAР: Иброҳим Исмоилов

AВAР: Aнвар Маражабов

Комиссар: Aбдулбосит Валихонов

Гол: Иқболжон Маликжонов 35, - 1:0.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёржон Қосимов, 9.Жавоҳир Ҳусанов (5.Жасурбек Ёқубов, 61), 11.Шахзод Бешимов, 19.Шаҳзод Акрамов (15.Зафар Ҳакимов, 83), 20.Иқболжон Маликжонов (с), 23.Бекжон Жўрабоев (18.Баҳром Абдураҳимов, 74), 44.Андро Гиоргадзе, 69. Егор Кондратюк

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 2.Мирзиёд Миродилов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов, 33.Айюбхон Мухторов, 71. Амед Кобена

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Ҳайруллаев, 7.Муҳаммадсафо Фозилов (17.Жавоҳир Рўзиев, 17.Жавоҳир Рўзиев, ), 10.Шохруз Норхонов (77.Асилбек Қайюмов, 71), 19.Билол Туплиев (88.Доминик Бегич, 38), 25.Фране Чиряк, 27.Муҳаммад Йўлдошев (4.Жавоҳир Ўтамуродов, 46), 33.Йосип Томашевич (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 61), 93.Марко Колакович (с), 94. Фране Икич

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 5.Сардор Қулматов, 8.Анваржон Жўраев, 71.Алберт Нуруллаев,

Огоҳлантиришлар: Алишер Салимов 80, Бахтиёр Қосимов 90+3.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+10. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:0

90+8. ЗАРБАААААААА! ЯНА ЗАРБААААА! Азизхон Исақовдан дубль сейв! Хайруллаев ва Қайюмовнинг зарбаларидан кейин Исақов қаҳрамонлик кўрсатди!

90+3. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Бахтиёр Қосимов

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

86. ЗАРБААА! Асилбек Қайюмовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин яна Исоқов тўпни ушлаб олди! 

83. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Акрамов ўрнига Ҳакимов тушди

80. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Алишер Салимов

78. Бегичнинг зарбаси ўхшамади, ноаниқ

75. УХХХ! Хавфли вазият! Шаҳзод Бешимов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба берди! 

74. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жўрабоев ўрнига Абдураҳимов тушди

71. Ўзгариш. "Бухоро". Норхонов ўрнига Қайюмов тушди

61. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳусанов ўрнига Ёқубов тушди

61. Бекжон Жўрабоевнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади!

56. Ўзгариш. "Бухоро". Томашевич ўрнига Жўрабеков тушди

48. ЗАРБАА! Иззатилло Пўлатовнинг кучли зарбасидан кейин Исоқов тўпни қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. "Бухоро". Муҳаммад Йўлдошев ўрнига Жавоҳир Ўтамуродов тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+1. Зарба! Егор Кондратюкнинг кучли зарбасидан кейин Абдуллаев тўпни қайтариб юборди!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

38. Ўзгаришлар. "Бухоро". Туплиев ва Фозилов ўрнига Рўзиев ва Бегич майдонга тушди

35. ГОЛ! Бурчак тўпидан кейин дарвозабон қайтарган тўпни Иқбол Маликжонов жарима майдони чизиғи устидан кучли зарба бериб гол урди - 1:0. 
24. Қўқонликларнинг ҳужуми, ўнг қанотдан Егор Кондратюк олдинга ўтди ва жарима майдонига кириб ўткир бурчакдан зарба берди, Ширинбой Абдуллаев учун бу зарба қийинчилик туғдиргани йўқ.

19. "Бухоро"нинг ҳужуми, Томашевич рақиб жарима майдонига кириб йиқилди, Гиоргадзе тўпни қайтарди. Бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди. ВАР ҳам индамади

15. Хавфли вазият! Шаҳзод Акрамовнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Бешимов гол ура олмади!

12. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми, Франье Чирьякнинг зарбасидан кейин Исоқов тўпни ушлаб олди!

5. Зарба! Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбасини Аслиддин Тоштемиров қайтариб юборди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика