UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21"Интер"га нидерландиялик футболчи керак  0 01:10"Эвертон" туркиялик футболчига даъвогарлик қилади  0 00:52"Манчестер Юнайтед" франциялик футболчига қизиқиб қолди  0 00:40Жовинко Италияга қайтиши мумкин  1 00:25"Шальке" "Барселона" футболчисини ўзида олиб қолмоқчи  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56Месси: "Анрининг кўзларига қарашга журъат қилолмаганман"  2 23:33FIFPro футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳақида қайғурмоқда  0 23:09Роналдо: "Асосий рақибим жароҳатлар эди"  4 22:50Карикатура: Бутун дунё нигоҳи Тожикистон Олий лигасига қаратилган  15 22:32Роналду қачон Туринга қайтади?  5 22:15Креспо: “Барча аргентиналиклар у жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайди”  2 21:45“Ливерпуль” футболчиси: “Роберто Карлоснинг зарбасига эга бўлиш учун катта пул берардим”  4 21:25Olamsport: Ўзбек боксчиси Украинада, ММАчини отиб кетишди ва бошқа хабарлар  0 21:25“Наполи” 32 тонна егуликни муҳтожларга етказиб беради  0

Суперлига. "Қўқон-1912" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Мухлислар кутган кунлар келди. Кеча Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйини билан 2020 йилги Суперлига ўйинлари бошланган бўлса бугун Қўқонда ҳам янги мавсум бошланди. Очилиш маросимида санъаткорлар ижросида мухлисларга концерт дастури намойиш этилди. Қўқон шаҳар хокими ўринбосари нутқ сўзлаб янги мавсумни очиб берди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ватанимиз мадҳиясини жонли куйлади.

Ўйин бошидан майдон эгалари ташаббусни қўлга олиб ҳужумлар уюштира бошлади. 10-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг яқин бурчакдан берган ўта кучли зарбасини Сардор Қобулжонов дарвоза ташқарисига чиқариб юборди. 17-дақиқада Бухоро ҳимоячилари жарима майдони ташқарисида Суҳроб Бердиевни йиқитди. 20 метрлардан берилган жарима зарбасини Қўқонликлар тўпурар ҳимоячиси Мурод Холмухамедов Месси усулида дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди - 1:0.

30-дақиқаларда меҳмонлар ўйинчиси Милован Капорнинг узоқдан ерлатиб берган зарбасини Ботирали Эргашев ушлаб олди. Тайм сўнгида Қўқонликлар яна бир хавфли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди, лекин зарба жуда кучсиз чиқди ва дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

53-дақиқада "Бухоро" дарвозасига бир неча хавфли зарбалар берилди. Тўп гоҳ дарвозабонга, гоҳ ҳимоячиларга тегиб қайтди.

60-дақиқада "Бухоро" ярим ҳимоячиси Анвар Жўраев огоҳлантирилди. Бир оз ўтиб огоҳлантирилган Анвар Жўраев майдонни тарк этди. Ўрнига ҳужумчи Жасур Ҳакимов тушди. Муҳсин Муҳаммадиев кечаги "Навбахор"чи Ислом Исоқжоновга ўхшаб иккинчи сариқ олишини олдини олди шекилли.

69-дақиқада яна Мурод Холмуҳаммедов, яна жарима зарбасидан кейин гол урди, 22 метрлардан ерлатиб тепилган тўп Норбековнинг оёғига тегиб рикошет холатда дарвозага бориб тушди - 2:0.

Иккинчи голдан кейин бухороликлар анча жонланиб кўпроқ ҳужумлар уюштирди. Бироқ самара бўлгани йўқ. 82-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни йириклаштирувчи голни урди - 3:0.

Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 5178 нафар мухлис келди.

85-дақиқада ҳужумчи Отабек Ҳайдаров ўрнига ивуарлик легионер Якуба Бамба тушди. Бу футболчи "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаган биринчи африкалик легионер сифатида тарихда қоладиган бўлди. Ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумни йирик 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.


Учрашувдаги голларни сайтимизнинг телеграмдаги каналида томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ


"Қўқон-1912" – "Бухоро" 3:0
28 февраль 2020 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 15:30
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 17, - 1:0. Мурод Холмуҳаммедов 68, - 2:0. Қувондиқ Рўзиев 85, - 3:0 (Суҳроб Бердиев).

"Қўқон-1912": 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобиржон Акбаров, 7.Шохназар Норбеков (20.Иқбол Маликжонов, 79), 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Отабек Ҳайдаров (91.Якуба Бамба, 86), 13.Сардор Азимов (14.Авазхон Маматхўжаев, 65), 15.Ойбек Рустамов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасур Ёқубов, 8.Суҳроб Нуруллоев, 19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев (16.Жасур Ҳасанов, 73), 8.Анваржон Жўраев (9.Жасурбек Ҳакимов, 64), 10.Жаба Липартия, 11.Зоҳир Пиримов (21.Аббосбек Жумақулов, 76), 23.Беҳруз Шодмонов, 26.Аброр Хусинов, 40.Азизбек Амонов, 55.Артём Барановски, 69.Эдин Юнузович, 88.Милован Капор.
Захира: 91.Зафар Сафаев, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Беҳруз Саъдилоев, 19.Бекзод Сайидов, 77.Иззатилла Абдуллаев, 98.Солибек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Анваржон Жўраев 58, Жаба Липартия 83.



Фарҳоджон Узоқов тайёрлади


Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 17', Мурод Холмуҳамедов - 68', Қувондик Рўзиев - 85'

Суперлига. 1-тур

28/02/2020, 15:30

0
:
3
Тугади

Бухоро

45'
90'
17'  Мурод Холмуҳамедов
64'  Сардор Азимов (Авазхон Маматхўжаев)
68'  Мурод Холмуҳамедов
79'  Шоҳназар Норбеков (Иқбол Маликжонов)
85'  Қувондик Рўзиев
85'  Суҳроб Бердиев
86'  Отабек Ҳайдаров (Якуба Бамба)
58'  Анваржон Жўраев
64'  Анваржон Жўраев (Жасур Ҳакимов)
73'  Миржалол Жумаев (Жасур Ҳасанов)
76'  Зоҳир Пиримов (Аббосбек Жумақулов)
83'  Жаба Липартия


Рейтинг: +22   

Фикрлар

+21   
28 фев 15:55:25
Javohir Komilov
Nega hech kim gapirmaydi Buxoroni goli 100% lik gol ediku .Agar shu gol Paxtakorga kiritilganda va inobatga oliaganda hakamlar va Paxtakorni ayblar eding hammang bla . Olg'a Buxoro biz sen bilan oxirigacha
+19   
28 фев 17:08:51
Realist 2
Maydon chetidsgi elektron reklama tablosi uchun Qo'qon 1912 ga olqishlar. Hatto Lokomativda ham yo'q.
+14   
28 фев 17:25:58
Manthis
Қўқон мухлисларини ғалаба билан табриклайман
Бухоро мухлиси
+14   
28 фев 17:00:03
CR7 and CR1O
Buxoro tarkibidagi bir tiyinga qimmat uyinchi va legianerlar rasvo blaaa, Hakamlikni ahvolini qarang
+13   
28 фев 17:32:35
INTER I LOVE YOU INTER
Yirik xisobdagi g'alaba bilan barcha Qo'qonlik futbol muxlislarini tabriklayman
+13   
28 фев 16:50:12
фидоий
АЗИЗ ТУРҒУНБОЕВ ШТРАФНОЙ ТЕПИШНИ МУРОДДАН ЎРГАНСА БЎЛАРКАН...
+12   
28 фев 17:29:08
Файзуллох79
Кукон жамоаси ва мухлисларини галаба билан табриклайман. Бухоро жамоасига кейинги уйинларда омад тилайман.
+11   
28 фев 17:19:30
XxX
QOQON 1912 JAMOASIĢA OMAD. GALABA.MUBORAK BOLSIN. BUXORO JAMOASIGA KEYINGI OYINLARDA OMAD.. ( PAXTAKOR MUXLISI.)
+10   
28 фев 17:01:46
Qo'qon1122
Murod yoryapti
+10   
28 фев 15:25:37
FC CHELSEA....
Qo'qonga omad.
Vodiy jamoalariga omad.
NAVBAXOR MUXLISI.
+9   
28 фев 18:24:33
Kibersport
Tan olish kerak bugun Qòqon kuchli edi va xaqqoni yutdi. Omaddd Qòqonga... Buxoroga esa sabir.....
+9   
28 фев 18:12:10
Fanat Barca 7
Кукон гап йук!!!Уччала гол бир биридан чиройли!!! Кувондик билан Мурод термада уйнаши шарт!!!Абрамов кузингни оч!!!!!
+9   
28 фев 17:30:20
Bukhoriy
Бухоро фк бошкарувидагила тешиб чиксин!!!
+9   
28 фев 15:14:59
Шараф Усманов
Куконга факат ва факат омад. Куконнинг халкини яхши кураман дуодамиз кукон. Навбахорнинг ашаддий мухлиси!
+7   
28 фев 18:27:35
Зокиржон 1977
Кукон 1912 клуби ва мухлисларини табриклайман Бухоророга кейинги уйинларда омад! Навбахор мухлиси.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг