UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  0 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24

“Қўқон-1912” – "Бунёдкор" превью Янгиликлар

“Қўқон-1912” – "Бунёдкор" превью

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” клублари Қўқонда тўқнаш келишади.

Мазкур ўйинга оид статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар Олий лигада бугунга қадар беш марта рўбару келишган. Учршувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Бешта учрашувда вакилларимиз “Бунёдкор” дарвозасига бир марта йўл топишган. Ҳозирча ягона бўлиб турган голга жамоамиз сардори – Носир Отақўзиев муаллифлик қилди.
Факт: Жамоамиз учинчи марта “Бунёдкор” билан ўз майдонида тўп сурмоқда. Ўтган йили Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Бунёдкор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ҳакамлар
Пайшанба  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912”- “Бунёдкор” ўйинини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.
Ушбу ҳакам бундан икки тур олдин жамоамизнинг “Локомотив”га қарши кечган баҳсида ҳам ишлаганди.

Олий лига
28-тур
9 ноябрь, пайшанба
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Бунёдкор” (Тошкент)
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
ПФЛ вакили: В. Лёткин

Бошланиш вақтлари
Марказий стадионида бўлиб ўтадиган учрашув 9 ноябрь куни соат 15:00да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ўринбосарлар баҳси соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика