"Қўқон-1912" билан ўйинни "Пахтакор" учун омадли ҳакам бошқаради

Бугун Қўқонда мезбон жамоа Тошкентнинг "Пахтакор"ини қабул қилади.

16:00'да старт оладиган учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Маълумот учун, Агишев учун бу ўйин Суперлиганинг жорий мавсумида 15-си бўлади. У 2021 йилда "Пахтакор" иштирокидаги 3 ўйинни (Суперкубокни қўшиб ҳисоблаганда) бошқарган ва уларнинг барчасида "шерлар"нинг қўли баланд келган.

06.03.2021 "Пахтакор" 1:0 "Насаф" (Ўзбекистон суперкубоги)

18.03.2021 АГМК 0:3 "Пахтакор" (Суперлига, 3-тур)

04.07.2021 "Пахтакор" 2:1 "Локомотив" (Суперлига, 12-тур)

ФАКТ: Вадим Агишев жорий мавсум ҳеч кимга қизил карточка кўрсатмаган.

Тошкентлик рефери йил бошидан бери "Қўқон-1912" иштирокидаги фақат битта ўйинда ишлаган. Унда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Машъал"ни енгган (Муборак, 5-тур).

Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли рефери мазкур жамоалар орасидаги ўтган мавсумнинг 23-тури доирасида ўтган баҳсда ҳам ишлаган эди. Ўшанда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Агишев Тошкент клуби дарвозасига пенальти белгилаган.

Умуман олганда, Агишев "Пахтакор" учун жуда ҳам омадли ҳакам ҳисобланади. Тошкент клуби у бошқарган сўнгги 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. 

"Шерлар"нинг Агишев бошқарган баҳслардаги охирги мағлубияти 2016 йилнинг 20 июнига тўғри келади. Ўшанда Ғузорда меҳмон бўлган "Пахтакор" 3:1 ҳисобида енгилган эди ("Шўртан" сафида хет-трикка эришган Зафар Полвоновнинг голлари Шерзодбек Каримов 1 бор жавоб қайтарган). Нимад деб ўйлайсиз, "шунқорлар" бугун пойтахт клубининг 5 йиллик омадли сериясига нуқта қўя олишадими?

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?


Манба: championat.asia