"Қўқон-1912": Андижонга борувчи мухлислар диққатига
12 авг 2016 11:46
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Андижонга борувчи мухлислар диққатига
Эртага “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги водий дербиси доирасида Андижонда мезбонларга қарши майдонга тушади.
Ушбу баҳсда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этади.
Андижонда вакилларимизни бевосита стадионнинг ўзида қўллаб-қувватлашни истовчи мухлислар учун қулайлик яратилди. “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти ва мухлислар клуби вакиллари ташшабуси билан “Баркамол авлод” ўйингоҳининг 22 ва 23 секторлари қўқонлик мухлислар учун ажратиб берилди. Бундан ташқари, эртага жамоамиз мухлислари сафарга бориб келишлари учун автобуслар ташкил этилди.
Ушбу автобуслар эртага соат 13:00да “Марказий” ўйингоҳдан йўлга чиқади.
Андижонга борувчи мухлислар ўзларини қизиқтираётган саволлари бўйича Илҳомжон Қундузовга мурожаат этишлари мумкин.
Маълумот учун телефон: +998905087799
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар