"Қўқон-1912" 2024 йилги мавсум учун уй либосининг тақдимотини ўтказди

Alisher
10 мар 2024
Про Лига клубидан профессионал ҳаракат.

"Тарихий шаҳарда тарихий суратлар". "Қўқон-1912" жамоаси 7Saber либослар тақдимотини ўтказди.

Янги мавсумда ҳар томонлама ривожланишни мақсад қилган "Қўқон-1912" жамоаси ўзбек футболи орасида биринчилардан бўлиб ушбу услубдаги тақдимотни ташкил қилди.

Жамоамиз янги мавсумда 7SABER бренди томонидан махсус тикилган либосларда майдонда ҳаракат қилади.

Ўзгача дизайнда тайёрланган либосларда жамоамиз янги мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга киритишларини тилаб қоламиз!", — дейилади клуб хабарида.



AlisherМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати