UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  6 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  4 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  11 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  14 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  16 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2

Мантиқсизлик... Янгиликлар

Мантиқсизлик...

Суперлиганинг ортда қолган мавсумига оид таҳлилларни беришда давом этамиз.

Тарихдаги энг яхши чемпионатлардан бирига гувоҳ бўлдик. Аммо камчиликлар йўқ эмас. Масалан, ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг фаолиятига нисбатан жиддий эътироз бор. Буни 2та мисол орқали тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

1-ҳолат

2 май куни эди. "Пахтакор" сардори Шерзод Аъзамов бош ҳакам Фирдавс Норсафаровдан норози бўлиб, уни сўкади. Табиийки, қаршилик рефери чўнтагидан қизил карточкани чиқарди. Бу эпизод қўмитада ҳам кўриб чиқилди ва Аъзамов 3та ўйинга дисквалификация қилинди. "Пахтакор" ўша ўйинларнинг барчасида очко йўқотди...

9 октябрь куни. "Насаф" "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Учрашув охирида Лука Чермель мадонда "цирк қўйди"


Ўша қўмита бу эпизодни ҳам ўрганди. Ва сербиялик футболчи 5 млн сўм миқдорида жаримага тортилди...

Изоҳ: Аъзамов турган жойида ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга кетди. Чермель эса нафақат ҳақорат қилди, реферига ташланмоқчи бўлди, шифокор халтаси, реклама баннерларини тепиб ташлади. Ва фақат жарима билан қутулди. Ғалати.

2-ҳолат

2021 йилнинг август ойи. "Металлург" бош директори Шавкат Саидов ўйиндан кейин "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига бир марта зарба йўллади. Бу ҳаракат тартиб-интизом қўмитасида ўрганилиб, бекободликлар раҳбарига нақ 1 йиллик дисквалификация берилди... 

2022 йилнинг август ойи. "Локомотив" билан ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев майдонга тушиб, учрашувни бошқарган Аҳрол Рисқуллаевга эътирозларини қўпол тарзда баён этди ва унинг қорин қисмига зарба берди.  Бу иш ҳам тартиб-интизом қўмитасида ўрганилди ва "Насаф" устози 3 ўйинга четлатилди.

Савол: Расмийларга тажоввузнинг "баҳоси" учталик дисквалификация экан, нега Саидовга 1 йил берилган эди?

Иккала ҳолат ҳам битта нарсага ишора қилди: Ҳамма тенг кўзда кўрилмайди. Номларга қараб, қўмитанинг позицияси ўзгариши мумкин. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Юқоридаги ҳолатлар давом этишини хоҳламасак, ТИҚ қайтадан, мукаммалроқ қилиб шакллантирилиши керак.

P/s. ЎФА устави ҳамда тегишли кодексда Тартиб-интизом қўмитасига жуда катта ваколат берилган. Бу катта масъулият дегани. Шундай экан, у ерда Аъзамов билан Чермелга, Бердиев билан Саидовга нисбатан бир хил муносабат таъминланиши, улар битта кўзда кўрилиши шарт!

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика