UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  10 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Қобилбек Каримбеков - "Локомотив" меҳмони Янгиликлар

Қобилбек Каримбеков - "Локомотив" меҳмони

Бугун "Локомотив" футбол клубида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг катта ёрдамчилари А.Д.Ибрагимов ва Д.С.Салиханов иштирокида таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мухлислар Ўзбекистон хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбековни жуда яхши билишади. У киши телеканалларда турли дастурларни олиб борган ҳамда жаҳон сиёсати бўйича чуқур билим ва катта тажрибага эга. 

Қобилбек Каримбеков давра суҳбати мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда тутган ўрнига тўхталиб, шундай тинч ва мусаффо осмони бор мамлакатда яшаётганимизга ҳарқанча шукур қилсак арзишини билдирди. Шунингдек, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат нақадар тўғри йўлдан кетаётганини алоҳида таъкидлади. 

Таниқли журналист ва сиёсий шарҳловчи жамоамиз аъзоларига юртимиз ва дунё сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар, Марказий Осиё ва Яқин Шарқда рўй бераётган воқеалар ҳақида сўзлаб берди. Ижодий учрашув кўтаринки кайфиятда кечиб футболчиларимизда илиқ таассурот қолдирди. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика