

"Бухоро" СМ билан боғлиқ ҳолат ПФЛ хавотирига сабаб бўлди. Стадион келажаги билан боғлиқ саволларга тўлақонли жавоб олиш имкони бўлмагач, "Қизилқум" клубига "Насаф" билан алоқа ўрнатиш тавсия этилди. ПФЛ бу масалада "Насаф" раҳбарияти билан боғланди.
Шундан келиб чиқиб, Навоийдаги майдон ПФЛ талабларига жавоб берадиган ҳолга келгунига қадар "Қизилқум" ўз уй учрашувларини Қарши шаҳрида ўтказади.




