UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  0 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  14 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади

"Қизилқум" клуби айни пайтда Навоийда йиғин ўтказмоқда.

"Олтин изловчилар" 13 январь куни Ҳамиджон Актамов бошчилигида йиғинга киришишган. Жамоани кимлар тарк этгани ва кимлар қолгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Бундан ташқари, жамоанинг собиқ легионерлари Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзе ҳам "Қизилқум"га қайтишди. Лекин, клуб бу ҳақда ҳали расман эълон қилмади.

Элгужа ва Мате "Қизилқум"га қайтмоқда

Навоийликлар 21 январдан йиғинни Тошкентга кўчиришади. Бир ҳафта пойтахтда машғулотлар олиб борилганидан сўнг 28 январь куни клуб чартер рейсда Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади. Анталиядаги йиғин 12 февраль санасига қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Актамов шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Олдинроқ, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳам 28 январь - 12 февраль кунлари Анталияда йиғин ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Ҳар иккала клуб Анталияга чартер рейсда бирга учишади.


Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" ўтган мавсумни Суперлиганинг 11-поғонасида тугатган.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика