UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

“Қизилқум” Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади Янгиликлар

“Қизилқум” Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади

Икки ҳафта мобайнида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида сўнгги назорат учрашувини ғалаба билан тугатишди.

Навоийликларнинг бу галги рақиби Грузиянинг “Дила” (Гори) клуби бўлди.

Гори шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб 70 йиллик тарихга эга бўлиб, 2015 йилда мамлакат чемпиони, 2012 йилди Грузия кубогини қўлга киритган.

Беллашув муросасиз кечди. Тажриба бобида анчагина устун бўлган грузиялик футболчилар асосан тўп назоратини сақлаш орқали ўйин ташкил этишга уринишди. Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча тажовузкор бошлашди. Бир  вазиятда Гиорги Кухианидзенинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Учрашув тугашига ўн дақиқа қолганида вакилларимиз ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни киритишди.  Аниқроғи, жамоамизнинг грузиялик легионерлари ўз ватандошларига қарши кечган баҳсда ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди. Мате Вацадзенинг ажойиб тўп узатишидан кейин Элгужа Григалашвили рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни қийинчиликсиз доғда қолдирди -1:0.

Шу тариқа “Қизилқум” Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинига якун ясади. Йиғин давомида футболчилармиз олтита назорат учрашувини ўтказишиб, 4 та ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишди.

Жамоамиз аъзолари жума куни юртимизга қайтишади.

Назорат учрашуви. 11.02.2021.

“Қизилқум”   - “Дела” (Грузия) 1:0.

Гол: Элгужа Григалашвили (80).

Туркия. Анталия. “Астерия” футбол маркази.

Қизилқум”: Игнатий Нестеров - Файзулла Қамбаров (Олег Толмасов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Шерал Жўраев, Салим Мустафоев – Эркин Бойдуллаев, Ойбек Қиличев, Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Саъдиллоев, 75), Гиорги Кухианидзе, Элгужа Григалашвили – Матэ Вацадзе.

УЧРАШУВДАН ОЛИНГАН ФОТОЛАВҲАЛАР:


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика