UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  0 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   15 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  5 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  42 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  15 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0

Қишки танаффусда “Насаф” қандай ўзгарди: етакчилар қолди, трансферлар деярли амалга оширилмади (мутолаа учун) Янгиликлар

Қишки танаффусда “Насаф” қандай ўзгарди: етакчилар қолди, трансферлар деярли амалга оширилмади (мутолаа учун)

Championat.Asia сайти Суперлига клубларига бағишланган материаллар рукнини бошлайди.

Аниқроқ қилиб айтганда, жамоалар мавсумлар оралиғида қандай ўзгаришларга учрагани, шунингдек, қишки танаффусда содир бўлган трансферлар, жамоаларнинг йиғин доирасидаги натижалари ва бошқа кўп нарсалар ҳақида гаплашамиз.

Бироқ ушбу рукнни амалдаги мамлакат чемпиони – “Пахтакор”дан эмас, “Насаф”дан бошлаймиз. Сабаби оддий: тез орада Қарши жамоаси янги мавсумини ОЧЛ доирасидаги "Ал Шабаб"га қарши ўйин билан бошлайди.


Таркиб, трансферлар ва жароҳатлар


“Насаф” асосий таркибининг негизини сақлаб қола олди. 2022 йилги мавсум якунига кўра, клубни атиги битта асосий таркиб ўйинчиси — Дилшод Саитов тарк этди ва у "Пахтакор" сафига бориб қўшилди. Унинг ўрнини ўнг қанотда тажрибали Шуҳрат Муҳаммадиев эгаллайди — ҳимоячи "Қизилқум"дан эркин агент сифатида кўчиб ўтди.

Иван Соловьёв ва Шароф Муҳитдиновлар ҳам “Насаф”ни тарк этишди, аммо уларни асосий таркибнинг ажралмас қисми деб бўлмайди. Ўтган мавсум Муҳитдинов 15, Соловьёв эса атиги 6 марта асосий таркибда майдонга тушган. Шароф фаолиятини Эроннинг “Санат Нафт” клубида давом эттиради, Соловьёв эса Тошкентнинг “Локомотив” клубига йўл олди.

Муҳаммадиевдан ташқари Жавоҳир Сидиқов ҳам “Насаф”га ўтди. Қаршиликлар уни йил охирига қадар “Қўқон-1912”дан ижарага олишган. Қолаверса, ўтган мавсумда "Динамо"да ўйнаган Шоҳмалик Комилов ва Жўрабек Маннонов ҳам "аждарлар" сафига қайтди. Тожикистон терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммаджон Раҳимов “Насаф” ҳужумини кучайтириш учун жалб этилди.

Эронда ўйнаб қайтган Азиз Амонов сўнгги паллада жамоа билан шартнома тузди ва ПФЛдан рўйхатдан ўтказилди. 2022 йилги мавсум Суперлиганинг энг яхши ассистенти Александр Станисавлевич ҳам “Насаф” либосида пайдо бўлиши мумкин эди, бироқ томонлар келиша олишмади. Натижада “Қизилқум”нинг собиқ футболчиси “Бухоро”га кўчиб ўтди.

Жамоа етакчиси Марко Станоевич Ноябрь ойи охирларида "Динамо" билан ўйинда олган жароҳатини даволатиш мақсадида жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Тикланиш режа бўйича давом этмоқда, аммо Станоевич "Ал Шабаб" билан баҳсда майдонга тушмаслиги аниқ.  Шунингдек, Матеус Лиманинг жароҳатини ҳам қайд этиш жоиз. Бразилиялик футболчи тиззасидан шикастланган ва "Ал Шабаб" билан ўйингача тикланишга улгурмаса керак. Матеус Лима Championat.Asia сайтига берган интервьюсида март ойида умумий гуруҳ машғулотларига қайтишини таъкидлади.

Шу билан бирга, жамоанинг бир қатор ўйинчилари ўз рақамларини ўзгартиришди: Акмал Мозговой 7-рақамни олди, унинг 22-рақами Шоҳмалик Комиловга насиб этди, Жавоҳир Сидиқов эса Иван Соловьёвга тегишли бўлган 9-рақамни банд қилди.


Раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

“Насаф” раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар йўқ. Ўтган мавсумда клубда ишлаганларнинг барчаси ўз лавозимларида фаолият олиб боришда давом этади.



Қишки йиғиндаги натижалар


 “Насаф” қишки йиғинни Анталияда йиғин ўтказди. Умуман олганда, Суперлиганинг деярли барча клублари янги мавсумга ушбу ҳудудда ҳозирлик кўришди. Йиғин давомида қаршиликлар саккизта ўйин ўтказди:


• "Дечич" (Черногория) - 4:1 ҳисобидаги ғалаба;

• "Полесье" (Украина) - 1:1 ҳисобидаги дуранг;

• "Термалика" (Польша) - 0:0 ҳисобидаги дуранг;

• "Львов" (Украина) - 0:0 ҳисобидаги дуранг;

• "Дила" (Грузия) – 2:0 ҳисобидаги ғалаба;

• "Кедах" (Малайзия) – 2:1 ҳисобидаги ғалаба;

• "Минай" (Украина) - 0:0 ҳисобидаги дуранг;

• “Ордабаси” (Қозоғистон) – 1:0 ҳисобидаги ғалаба.


Қайд этиш жоиз, “Насаф” мавсумлар оралиғидаги йиғинда бирор марта мағлубиятга учрамади! Саккизта ўйинда тўрт бор ғалаба қозонилди ва яна шунча дуранг қайд этилди. Шу билан бирга, саккизта учрашувда "аждарлар" ўз дарвозасидан бор-йўғи учта гол ўтказиб юборди, бу эса ҳимоя зонасининг мустаҳкамлигидан далолат беради. Тўплар нисбати — 10:3. “Насаф”нинг йиғиндаги ўнта голидан тўрттасини Ҳусайн Норчаев ўз ҳисобига ёздириб қўйди.


Фойдали маълумот


“Ордабаси” билан ўйиндан сўнг Ҳусайн Норчаев жамоа “Ал Шабаб”ни яхши ўргангани ва бўлажак ўйинга тайёрлигини айтди.

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Championat.Asia сайтига берган интервьюсида жамоа футболчиларига Европа клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, Грециянинг АЕК клуби Ҳусниддин Алиқуловга жиддий қизиқиш билдирган, бироқ Греция клубида бу трансфер ойнаси вақтида европалик бўлмаган футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконияти йўқ эди. Шу боис трансфер амалга ошмайди. Аввалроқ Европа клуби Ҳусайн Норчаевга жиддий қизиқиб қолгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.




Николай Егоричев

Оқил Абдубарноев таржимаси 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика