UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   56 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  39 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  19 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  16 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

"Қироллар" "қурбақалар" меҳмони (превью) Янгиликлар

"Қироллар" "қурбақалар" меҳмони (превью)

Теглар :  превьюЛаЛига
Бугун, 3 февраль куни ЛаЛиганинг 22-туридан ўрин олган 4та учрашув ўтказилади.

17:00. "Эйбар" - "Севилья"

"Эйбар" "Севилья" каби ҳафтанинг ўртасида Испания Кубоги баҳсида майдонга тушмаган бўлсада, УЕФА Кубоги ва Европа лигасининг бир неча карра ғолибини мағлуб этиш қийин бўлади. Винченцо Монтелланинг "Севилья"си нафақат чиройли ўйини билан ҳаммани ўзига ром этмоқда, балки кучни тенг тақсимлай оладиган рақибдек кўринмоқда. Меҳмонлар айни дамда ЛаЛигадаги воқеалар ривожини тезлаштириш мақсадида эмас, чунки уларнинг турнир жадвалидаги ҳолатини ёмон деб бўлмайди. Кубокдаги ишларни ўнглашса, чемпионатга ҳам эътибор қаратишади... Ҳозирча "Эйбар"га қарши кучни тежаб ҳаракат қилган маъқул.


20:15. "Бетис" - "Вильярреал"

Бир қарашда ушбу баҳс вазиятларга ва голларга бой ўтади дейиш мумкин, чунки "Бетис" уй учрашувларида яхши натижа кўрсатишга қодир, бироқ "сариқ сувости кемаси" меҳмонда очко тўплаш бўйича ЛаЛиганинг кучли тўрт жамоасидан бири ҳисобланади. "Вильярреал" яхши ва барқарор натижа кўрсатмоқда. Ҳар доимгидек "Вильярреал" ҳужумдан аввал ҳимоя ҳақида ўйлайди. "Сариқ сувости кемаси"нинг меҳмондаги сўнгги 4та учрашувида 1тадан гол уришди, учтасида ғалаба, биттасида мағлубият қайд этилган.


22:30."Алавес" - "Сельта"

Виториянинг клуби кетма-кет 4та учрашувда ғалабага эриша олмаяпти, аммо "Алавес"нинг уй учрашувларидаги натижалари жамоа очко олиши мумкинлигига ишора қилади. Мезбонлар ўз аренасида ўтказган сўнгги 4та баҳсда 10 очко ишлаган, ЛаЛиганинг кўплаб клублари "Алавес" меҳмони бўлишдан қўрқишади. Виго жамоасига эса қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Агар "Сельта"нинг жорий мавсумда гол урмаган учрашувларини ҳисоблайдиган бўлсак, фақат 3та шундай баҳсни топишимиз мумкин.


00:45. "Леванте" - "Реал"

Испания Кубогидан чиқиб кетиш "Реал" учун нафақат кучли шапатидек туюлди, балки Зинедин Зидан жамоасининг фойдасига ишлади десак ҳам бўлаверади. Франциялик мутахассис жорий мавсум аввалгисидан фарқли ўлароқ, ротацияни тўғри амалга ошира олмаяпти. Айни дамда "қаймоқранглилар" учун фақат бир турнирда соврин учун курашиш жуда муҳим, таркиб ҳам шунга имкон беради. Чемпионлар лигаси қиролларининг навбатдаги рақиби "қурбақалар", яъни "Леванте". Мезбонлар ўз лақаби каби ЛаЛига турнир жадвалининг ботқоқликларида кун кўрмоқда, бироқ "Қироллик клуби" жорий мавсум тахаллусига мос эмас. "Леванте" "Реал" учун ширин бўғирсоқдек кўринмоқда. Чунки, "қурбақалар" Испания чемпионати доирасидаги сўнгги еттита ўйиннинг бирортасида ғалаба қозонгани йўқ. Шундай экан, бу баҳсда фақат "Реал" очко олади десак адашмаган бўламиз.


Учрашувларни намойиш этадиган каналлар:

17:00. "Эйбар" - "Севилья" - Aleziya.com, Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Футбол ТВ.

20:15. "Бетис" - "Вильярреал" - Aleziya.com.

22:30. "Алавес" - "Сельта"

00:45. "Леванте" - "Реал" - Aleziya.com, Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Футбол ТВ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика