Қирол кубоги. "Ал Наср" ишончли ғалабага эришди ва ярим финалга чиқди

Mirjalol Normatov
14 мар 2023
Бугун Саудия Арабистони Қироли кубоги 1/4 финали доирасидаги "Ал Наср" - "Абха" баҳси бўлиб ўтди.

Унда мезбонлар ишончли ҳисобда ғалабага эришди. Баҳсда Сами ал-Нажи 11-сониядаёқ ҳисобни очганди. Кейинчалик "Ал Наср" яна иккита гол урди. 69-дақиқада Абдулфаттох Адам бир гол билан жавоб қайтарди, 3:1.

"Ал Наср" – "Абха" – 3:1

Голлар: Сами ал-Нажи (1, 1:0), Абдуллоҳ ал-Ҳайбари (21, 2:0), Муҳаммад Маран (49, 3:0), Абдулфаттоҳ Адам (69, 3:1).

Учрашувда ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов 75-дақиқада Абдулраҳмон Ғариб ўрнига майдонга тушди. Криштиану Роналду эса 87-дақиқада Андерсон Талискага ўрнини бўшатиб берди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia