Қирғизистонлик меҳмонлар Намангандаги “Марказий” стадионда меҳмон бўлишди

Narzulla Saydullayev
15 мар 2018, 11:28
Намангандаги "Марказий" стадионга қирғизистонлик меҳмонлар ташриф буюришди.

Бугун эрталаб Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ меҳмонлар делегацияси Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамроҳлигида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди.

Қирғизистон делегациясини Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК директори Акрамжон Дедабаев, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлари, футболчилари ва ходимлари, шунингдек, “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби, 15-сонли футбол мактаб – интернати тарбияланувчилари кутиб олишди.
Қирғизистонлик меҳмонлар “Марказий” ўйингоҳнинг майдони ҳолати, футболчилар, ходимларга яратилган шароитлар билан танишишди. Меҳмонларга “Навбаҳор” ПФК томонидан совғалар топширилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz