UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   0 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  13 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  14 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  8 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1

Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди? Янгиликлар

Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди?

Суперлигамизда тўп тепаётган Қирғизистон терма жамоаси футболчилари билан суҳбатлашдик. Улар Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан нималар дейишди?

10 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари Бишкекда ЖЧ-2026 учинчи саралаш баҳси доирасида тўқнаш келишади. "Долон Омурзаков" стадионида ўтказиладиган учрашув 19:00да старт олади. Сайтимиз ижодкорлари эса, Қирғизистон терма жамоаси футболчилари билан суҳбат қуришди ва бўлажак учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди.


"Яхши тайёргарлик кўрдик ва тайёргарлик кўришда давом этмоқдамиз. Қийин гуруҳдан жой олганмиз, аммо натижага эришиш учун қийинчиликларни енгиб ўтишимиз керак. Эронга қарши биринчи учрашув қийин кечди. Кучли рақиб билан тўқнаш келдик. Биз энг яхши ўйинимизни намойиш этдик ва муносиб курашдик деб ўйлайман. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Ҳар бир учрашув ва ҳар бир рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз.

Биз ҳар бир ўйинга тайёрмиз. Рақиб ким бўлишидан фарқи йўқ. Майдонда энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Рақибимиз Эрон бўладими ёки Ўзбекистон фарқи йўқ" - дея фикр билдирди Кожо Жоэль




"Эрондаги учрашувда барча кўрсатмаларни бажардик. Яхши тайёргарлик кўрдик ҳам, аммо Эрон об-ҳавоси ҳали ҳамон иссиқ. Бу бизга бироз ноқулайлик туғдирди. Сифатли ўйин намойиш этдик ва хавфли вазиятлар ҳам ярата олдик. Дастлабки икки учрашувдан кутилмаларимиз ижобий. Мақсадимиз кейинги босқичга йўл олиш. Қисқа вақт ичида, учинчи бош мураббий билан ишламоқдамиз. Мураббийлар алмашинуви бизга катта таъсир ўтказгани йўқ. Таркиб узоқ вақтдан бери бирга ўйнаб келмоқда ва барча футболчилар бир-бирини яхши билишади. Янги бош мураббийимиз билан бор-йўғи битта расмий ўйин ўтказдик холос. Бизга бироз вақт керак. Мураббийнинг ишини баҳолаш учун камида бир нечта учрашувда иштирок этишимиз керак. Биз кеча Бишкекка қайтиб келдик. Ўйинга қадар иккита машғулот ўтказамиз. Узоқ парвоздан сўнг тикланиб олишимиз учун вақт керак бўлди. Ўзбекистонга қарши учрашувда фақатгина ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз" - деди Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичин





"Эронга қарши учрашувда узоқ парвоздан сўнг ўйинга яхши тайёргарлик кўра олмадик. Аламли мағлубиятга учрадик, сабаби гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Эрондан очко билан кетишимиз мумкин эди. Мағлубиятга учраганимизга ягона сабаб - реализация. Тўғри, терма жамоамиз бош мураббийси ўзгарди, аммо ҳозирги мураббийимиз бунга қадар ёшлар терма жамоасида ишлаган ва деярли барча футболчилар билан таниш. Маҳаллий чемпионатимизда ҳам фаолият олиб борган. Жамоада катта ўзгаришлар рўй бермади. Ўзбекистонга ҳам тайёргарликни кўришни бошладик. Жамоани таҳлил қилиб чиқяпмиз" - дейди "Пахтакор" футболчиси Кими Мерк


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика