UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26EЧЛнинг барча 36 та жамоаси маълум  1 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0

Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз" Янгиликлар

Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва жамоа сардори Валерий Кичин ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.


"Барчага хайрли кун. Тайёргарлигимиз режа бўйича кетмоқда. Биз Эрондан қайтиш учун узоқ парвозни амалга оширдик ва фақатгина шу жиҳат бизга муаммо туғдириши мумкин. Футболчилар баҳсга тайёр ва эртага майдонда энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз", – деди Лисицин.



"Барчага салом. Жиддий тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси одатдагидек", – деди Кичин.



- Эрондаги учрашувдан сўнг Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Балки тактик жиҳатлар бўйича бироз ўзгаришлар бўлгандир...

- Айтиб ўтганимдек, ўзгаришлар қилиш учун деярли вақт бўлмади. Табиийки, рақибни ўрганиб чиқдик. Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз деган фикрдаман.

- Терма жамоангиз Эронга қарши учрашув каби ҳимоявий футбол намойиш этадими ёки эртага бошқача тактика кўрамизми?

- Мендан бу ҳақда кўп маротаба сўрашади, аммо тушунинг, майдонда иккита жамоа ҳаракат қилади. Рақиб ҳам ўз ўйинини ўтказишга ҳаракат қилади. Биз ўзимизнинг устунликларимизни имкон қадар очиб бера оладиган тактика танлашимиз керак.

- Гулжигит Алиқулов кўп вазиятларда пас бермаётгандек ҳиссиёт уйғотяпти. Бунга фикрингиз қандай?

- Биласизми, бу шунчаки четдан бўлган назар. Ҳар бир футболчининг кучли жиҳатлари бор, Гулжигитдаги кучли жиҳат – дриблинг. Сиз бу саволни танқидий маънода берган бўлишингиз мумкин, аммо мен бош мураббий сифатида ўз футболчимни ҳимоя қилишим керак.


- Эртанги учрашувда ғалаба қозонишга бўлган имкониятларингиз қандай?

- Валерий айтиб ўтганидек, футболчиларимиз иштиёққа тўла. Шундай руҳият билан ўйнашда давом этсак, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин.

- Терма жамоа таркиби ёшариши мумкинми? Ёш футболчиларни йиғинларда кўпроқ кўряпмиз...

- Ёш футболчиларга тўхталадиган бўлсак, уларни таркибга кўпроқ жалб этяпмиз, лекин бир деганда жамоани ёшартириб юборишнинг иложи йўқ. Ҳозирги кунда ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз ҳам бор.

- Бекназ Алмазбеков нега ушбу йиғинларга жалб этилмади?

- Бекназ Алмазбеков ўз жамоасини ўзгартирганди, шу сабабли уни терма жамоага чақирмадик. У ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Ҳозирги кунда ўзига янги жамоа топди ва мен унга клубдаги фаолиятида омад тилайман. Кейинги йиғинларда уни терма жамоа сафида кўрасиз. 

- Вазиятлардан фойдаланиш масаласида нималар дея оласиз?

- Яна бир бор такрорлайман. Бизда етарлича вақт бўлгани йўқ. Биз имкон қадар тезроқ тикланишга ҳаракат қилдик. Вазиятлардан фойдаланиш – футболдаги катта муаммо. Ушбу муаммонинг ечимини топа олсак, натижаларимиз кескин яхшиланишига ишонаман.

- Қирғиз Республикаси терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба учинчи саралаш босқичида иштирок этмоқда. Бу қанчалик қийин экан? Сиз ҳам терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганингизга кўп вақт бўлгани йўқ. Тайёргарлик учун вақт етарли бўлмагани аниқ...

- Менинг фикримча, бошқа жамоаларнинг ҳолати ҳам ажойиб эмас. Бу ерда асосий фактор тажриба бўла олади. Бизга бироз тажриба етишмаяпти. Менга келадиган бўлсак, таркибдаги кўпгина футболчилар билан аввал ҳам ишлаганман. Барча футболчилар билан танишман. Бу бизга катта муаммо туғдирмади. Футболчилар билан коммуникация қилиш муаммо эмас. Ҳозирги муаммомиз – ўйинимиз сифатини яхшилаш.

- Узун парвоз сабабли имкон қадар тезроқ тикланишга ҳаракат қилдик, деб айтдингиз. Футболчилар эртанги учрашувга қанчалик тайёр?

- Биз имкон қадар тезроқ тикланишга ҳаракат қилдик. Эртанги учрашувда қанчалик тикланишга улгурганимизни билиб оламиз. 

- Валерий Кичинга савол: Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродовни қандай тўхтатиб қолмоқчисизлар?

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида фақат Шомуродов майдонга тушса, биз 100% тайёрмиз дея оламан, лекин майдонда бошқа футболчилар ҳам бўлади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика