Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2024
Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва футболчи Алимордон Шукуров Эронга қарши эртанги баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Хабарингиз бор, сафарда қийин ва якунда омадсиз ўйин ўтказдик. Шундай экан, бизнинг асосий вазифамиз йигитларни жисмонан тиклашдан ташқари, уларнинг руҳияти устида ишлаш ва эртанги ўта оғир ўйинга тайёрлаш эди. Эртага биз топ-футболчилардан иборат кучли терма жамоага қарши майдонга тушамиз. Умид қиламанки, футболчиларимиз эртанги баҳсга тайёр!", – деди Лисицин.

"Бундай мағлубиятли олдинги ўйиндан сўнг ўзимизга келишимиз қийин бўлиши аниқ, бу ҳаёт, бу спорт, шунақаси ҳам бўлиб тураркан. Биз мухлисларни шод этиш учун уйда яхши ўйин кўрсатишимиз керак", – деди Шукуров.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Қирғиз Республикаси – Эрон баҳси эртага 19:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia