

Қатар университети Аргентина сардори турган хона мини-музейга айлантирилишини маълум қилди.



Мусобақа давомида Аргентина терма жамоаси истиқомат қилган таълим муассасаси кампуси кўк ва оқ рангларда безатилган бўлиб, унда жаҳон чемпионлари тасвирланган плакатлар, уларнинг имзоси туширилган футболкалари жамланган.



