UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  1 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  2 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  11

Қатар – Ўзбекистон учрашувини баҳрайнлик Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби бошқариб боради Янгиликлар

Қатар – Ўзбекистон учрашувини баҳрайнлик Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби бошқариб боради

2018-йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига учинчи саралаш босқичининг “А” гуруҳи 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни сафарда Қатарга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу ўйинни баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув бош ҳаками сифатида ФИФА рефериси  Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад Жафаар Муҳаммад Салмон ва Наваф Шахин Ҳалифа  Муса ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифаси Абдулҳусин Жамил Жумага юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси фаластинлик Микаэль Ҳанания бўлса, комиссар – Чин-Фан Чуанг (Хитой Тайпейи).

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 6 сентябрь, Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.

Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Самвел Бабаян мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни навбатдаги йиғинга киришади.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Буркина-Фасо термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйин “Пахтакор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика