Қатар кубоги. Сардор Рашидовнинг голи "Ал Садд"ни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
2 окт 2022
Қатар кубоги доирасида "Умм-Салал" жамоаси "Ал Садд"ни меҳмон қилди.

Баҳсда мезбон жамоанинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди. Учрашувда ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам гол уришга эришди.

Айни дамда Қатар мамлакати жаҳон чемпионати учун тайёргарликни давом эттираётгани сабабли учрашувлар телетрансляция қилинмаяпти. Боз устига учрашувлар машғулот майдонларида ўтмоқда.

ЖЧ сабабли барча стадионлар клублардан олиб қўйилган. Масалан, "Ал Араби" клуби стадиони Бразилия термасининг қароргоҳига айлантирилган бўлса, "Ал Садд" стадиони Франция термасига берилган.

Айни дамда "Умм Салал" жамоаси Қатар кубоги А гуруҳида 3 ўйиндан кейин 100 фоизлик натижа кўрсатиб, пешқадамлик қилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia