

Шу пайтга қадар мусобақалар Андижон, Наманган, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларида ўтказилди.


16 февраль куни Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари ўртасида бошланган “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бугун 19 февраль куни ўз ниҳоясига етди.
Фестивалда Қарши, Нишон ва Косон туманлари ҳамда Қарши шаҳридаги 7-10 ёшдаги болалар иштирок этишади. Ҳар бир ёшдан 100 нафардан бола 10та жамоага бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Қизиқарли тарзда ўтган баҳслар сўнгида фестивал иштирокчиларига совғалар ва сертификатлар топширилди.



