

Шу пайтга қадар мусобақалар Андижон, Наманган, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларида ўтказилди.
Бугун 16 февраль куни Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари ўртасида “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бошланди.
Фестиваль Қарши, Нишон ва Косон туманлари ҳамда Қарши шаҳрида ўтказилади. Унда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар иштирок этади. Ҳар бир ёшдан 100 нафардан бола 10та жамоага бўлиниб баҳсларга киришади . 1-кун 7 ёш, 2-кун 8 ёш,3-кун 9 ёш, 4-кун 10 ёшдаги болалар фестивалда иштирок этишади.
Фестивал якунида иштирокчилар совғалар ва сертификатлар билан тақдирланишади.




