UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги". "Шўртан" финалда "Микрокредитбанк"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги". "Шўртан" финалда "Микрокредитбанк"ни мағлуб этди

Қашқадарё вилоят футбол ассоциациясининг йиллик тақвим режасига асосан бир ҳафта давом этган “Қашқадарё вилоят ҳокими Кубоги” мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичида, дастлаб, майдонга 3-ўрин учун “Жомбой” ва “Нефтчи” жамоалари тушишди. Учрашувда Самарқанд вилояти футболчилари ўз рақиблари - Сурхондарёликларни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этишди ва бронза медалларга сазовор бўлишди.

Мусобақанинг бош соврини учун “Микрокредитбанк” ва “Шўртан” жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Кескин ва қизиқарли курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий вақтида дуранг - 3:3 натижаси қайд этилди. Мусобақа регламентига кўра, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида Асрор Алиқулов шогирдлари ғалаба қозонишди - 4:2.  
Шундай қилиб, 2021 йилги футбол бўйича Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги Ғузорликларга насиб этди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиев иштирок этишди. Жамоага Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги, вилоят футбол ассоциацияси томонидан таъсис қилинган  биринчи даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўз ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, айни вақтда жамоага нисбатан ФИФА ҳамда ЎФА томонидан трансфер бўйича тақиқ қўйилган. Бу қишки тайёргарлик даврида “Шўртан” таркибига бошқа жамоалардан янги футболчиларни жалб қилиш имконияти мавжуд эмаслигини англатади. Шу боис, “Оқ бўрилар” таркибни фақат ўз Академияси тарбияланувчилари ва бир қатор ёш, истеъдодли маҳаллий футболчилардан шакллантириши мумкин.

Ёшартирилган “Шўртан” жамоаси эса жорий йилнинг илк мусобақасида муваффақият қозонди. Бу ютуқ, жамоанинг янги  мавсумга катта ишонч ва умидлар билан кириб бораётганидан дарак бермоқда десак, адашмаган бўламиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика